Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Деновда болажонларга совға улашди
17.10.2019 17:37,  
296

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи доирасида Денов туманидаги Боғи Эрам маҳалласида жойлашган 150 ўринли “Смарт кидс” нодавлат мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитларни кўздан кечирди, тарбиячилар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Боғча тарбияланувчилари Президентга Бешта ташаббус ҳақида шеър айтиб берди. Шавкат Мирзиёев болаларга совғалар топширди.

Шу ерда Мактабгача таълим вазирлиги ва «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси томонидан ишлаб чиқилган мобиль ва модуль боғчалар тақдимоти ўтказилди.

Маълумки, олис ва чекка ҳудудлардаги кам хонадонли аҳоли пунктларида боғчалар қуриш ўзини оқламайди. Шуни ҳисобга олиб, мобиль боғчалар таклиф қилинмоқда. Бунинг учун «Исузу» автобуси боғча хонаси кўринишида модернизация қилиниб, жиҳозланди. «Ақлвой» деб номланган мобиль боғчалар чекка ҳудудларга бориб, болаларга кундуз куни таълим-тарбия беради. Яна бир жиҳати, мобиль боғчалар учун 2 сотих ерда ўйин майдончаси барпо этилади. Бу болаларга анъанавий боғчалардагидек шароитда тарбияланиш имконини беради.

Денгиз контейнерларидан қурилган модуль боғчаларда 90 нафаргача болани қамраб олиш мумкин. Бундай боғчалар сирти иссиқ ва совуқ ўтказмайдиган материал билан қопланган, унинг ичида ҳам замонавий боғчалардаги каби шароитлар яратилган. Болаларнинг таълим олиши, турли ўйинлар ўйнаши, ухлаши учун яратилган қулайликлар чет эл тажрибасига тўла мос келади.

Янги лойиҳаларни мактабгача таълим тизимида кенг ёйиш, мамлакатимизда боғчалар қамровини келаси йилда 50 фоизга етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан