Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев янги депутатларга: Сизлар халқчил қонунлар қабул қилишингиз керак (видео)
20.01.2020 11:10,  
346

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бошланди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, унда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов очди.

Биринчи мажлиснинг Муваққат котибияти, Саноқ комиссияси ҳамда Овозларни ҳисоблаш электрон тизимидан фойдаланишни назорат қилувчи муваққат гуруҳ сайлаб олинди ва кун тартиби тасдиқланди. Марказий сайлов комиссияси раиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисида ахборот берди.

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ, қуйи палата Спикерини сайлаш учун Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тузилди. Мазкур кенгашнинг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан Нурдинжон Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайладилар.

Фото: president.uz

МАВЗУГА ДОИР: Акмал Саидов Қонунчилик палатасида янги лавозимни эгаллади

Давлатимиз раҳбари Спикернинг билим ва тажрибаси, фидойилигини таъкидлаб, унинг ва палатанинг ишига муваффақият тилади.

- Сизлар тарихий даврда тарихий депутатлар бўлиб сайландиларингиз. Бунга ҳар куни, ҳар дақиқа муносиб бўлишингиз, халқчил қонунлар қабул қилиб, аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишингиз керак, — деди Президент.

Шундан сўнг мажлисга раислик қилиш ваколати Спикерга ўтди. Нурдинжон Исмоилов мажлис котибиятига келиб тушган, 5 та сиёсий партия фракцияси раҳбарлари томонидан фракциялар тузилганлиги тўғрисидаги тасис баённомаларини ўқиб эшиттирди. Шунга асосан Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари рўйхатга олинди.

МАВЗУГА ДОИР: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери сайланди

Депутатлар Қонунчилик палатаси Спикерининг янги тасис этилган биринчи ўринбосари лавозимига депутат Акмал Саидовни, Спикерининг ўринбосарлари лавозимларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси раҳбари Актам Хаитовни, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодировни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Наримон Умаровни, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятовни ва Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Борий Алихоновни сайладилар.

Мажлис давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан