Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга нима совға қилгани маълум қилинди
25.02.2020 11:01,  
3933

24 февраль куни АҚШ Федерал реестри эълон қилган маълумотларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг оиласи ва президент администрациясининг юқори мартабали вакиллари 2018 йилда хорижий давлатлари раҳбарларидан 88 420 АҚШ доллари қимматидаги совғалар қабул қилишган. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Эълон қилинган маълумотлар орасида 2018 йилнинг май ойида АҚШга расмий ташриф билан бўлган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тақдим этилган совғалар ва уларнинг қийматлари ҳам бор.

Ўзбекистон президенти томонидан Дональд Трампга 2950 АҚШ доллар қийматга эга “Регистон“ мажмуасининг миниатюравий кумуш нусхаси, унинг рафиқаси Мелания Трампга эса 4200 АҚШ доллар қийматига эга чойшаб совға қилинган.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео эса Шавкат Мирзиёевдан 1580 АҚШ доллари қийматига эга ёғоч стол ва стуллар тўпламини қабул қилиб олган.

АҚШ президенти оиласи ва администрацияси вакилларига тақдим этилган совғаларнинг деярли барчаси Миллий архивда сақланади, лекин совғани қабул қилган шахсларга уларни сотиб олиш имконияти берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан