Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга унинг синглиси Қурбонбиби Раҳмонова вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Аввалроқ Тожикистон президенти синглисига «коронавирус ташхиси қўйилгани, ўн кун давомида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашгани» хабар қилинганди.