Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

5 октябр, душвнба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Тожикистон Президентини таваллуд айёми билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилади.

Президентлар икки мамлакат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, тарих, маданият ва анъаналар муштараклигига асосланган стратегик шериклик муносабатларининг бугунги даражасини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Телефон мулоқоти сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга мамлакат сиёсий ҳаётидаги муҳим тадбир – жорий йил 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон бугун 68 ёшга тўлди. Қўшни республика раҳбари матбуот хизматининг ёзишича, жаноб Раҳмонни, шунингдек, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус (Александр Лукашенко), Озарбайжон давлат раҳбарлари ҳамда ШҲТ Бош котиби Владимир Норов таваллуд айёми билан қутлаган.