Шавкат Мирзиёев Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркияга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг таклифига биноан 19-20 февраль кунлари мазкур мамлакатда бўлади.

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади, Туркия Республикаси Президенти кутубхонаси мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.