Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди
6.05.2019 10:59,  
12

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда таъкидланишича, ташриф давомида туманларга саноатни олиб кириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадларга хизмат қиладиган корхоналар фаолияти билан танишиш, янги иқтисодий лойиҳаларни белгилаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 30 апрель - 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан