Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирини табриклади

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирини табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳиндистонлик ҳамкасби Рам Натх Ковинд ва мамлакат Бош вазири Нарендра Модига табрик йўллади. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятини мамлакатининг мустақиллик куни билан қутлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон 1947 йил айни санада Британия мустамлакасидан қутилган ва ушбу кун мамлакатда Мустақиллик куни сифатида нишонланади.

Ўзбекистон 1992 йил 18 мартдан бошлаб Ҳиндистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган. Деҳли ва Тошкентда иккала мамлакат элчихоналари фаолият кўрсатмоқда.