Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ҳокимлар 50 фоиз иш вақтини тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишга сарфлаши кераклигини айтди
7.11.2019 18:42,  
171

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш ва тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Мажлисда айтилишича, ривожланган давлатларда тадбиркорлик субъектлари умумий корхоналар сонининг 90 фоиздан зиёдини ташкил этади ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг 50 фоиздан ортиғини иш билан таъминлайди. Жумладан, Японияда 71,7 %, Германияда 69,3 %, АҚШда 53 % фуқаролар ўрта ва кичик корхоналарда фаолият юритади. 2018 йилги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда меҳнат билан банд аҳолининг 76,3 фоизи шу соҳада ишлайди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари тараққий этган мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти таркибида ҳам салмоқли ўринга эга. Хусусан, Хитойда буларнинг улуши 60 фоизни, Германияда – 57 фоиз, Сингапурда – 53, АҚШ ва Буюк Британияда – 52, Японияда 51,6 фоизни ташкил этади. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида мазкур соҳа улуши 59,4 фоиздир.

Лекин ҳали соҳа ривожи йўлида қилинадиган ишлар ҳам кўп.

Шу боис бугунги видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга ерни онлайн аукцион орқали бериш, мулкни рўйхатдан ўтказиш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинувини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Хорижий тажриба асосида, мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан мустақил ўтказишга масъул алоҳида тузилма ташкил этиш таклифи билдирилди.

Президентимиз ҳокимлар 50 фоиз иш вақтини янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ва ишлаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишга сарфлаши лозимлигини таъкидлаб, жуда кўп раҳбарлар бунга бефарқлик ва масъулиятсизлик билан қараб келаётганини кескин танқид қилди.

Буни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига келиб тушган 26 мингта мурожаатнинг деярли ярми бевосита туман даражасида ҳал қилиш мумкин бўлса-да, муаммолар жойида ечилмагани учун фуқаролар юқори идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлаётгани ҳам яққол кўрсатиб турибди.

Бундай ҳолатлар Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Андижон, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида анча юқори.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан