Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Humo Arena очилиш маросимида иштирок этади
4.03.2019 11:36,  
16

15 март куни Humo Arena муз саройи очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этади, деб хабар қилди муз саройи маъмурияти.

Таклиф қилинган меҳмонлар орасида, шунингдек ҳукумат ва парламент вакиллари, вилоят ҳокимлари, жамоатчилик ташкилотлари, маданият ва фан арбоблари, Ўзбекистоннинг етакчи спортчилари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда меҳрибонлик уйлари болалари бўлади.

Очилиш маросимининг асисий ғояси – қишги спорт турлари ҳамда муз саройи архитектурасининг уйғунлиги мавзуси бўлади. Асосий аренада ёзги ва қишги спорт турлари спортчилари ўз маҳоратларини намойиш этишади. Шунингдек саҳнада замонавий намойиш этилади.

Тантанали очилиш маросимини лазер шоу ҳамда 3D анимация, "Щелкунчик" спектакли ва мусиқали шоу дастур давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Хумо Арена 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 82 минг метр квадрат. Мажмуа 12 минг томошабинга мўлжалланган. Шунингдек у ерда 1600 ўринли автотураргоҳ бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан