Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти Бош котибини қабул қилди
14.11.2019 18:42,  
81

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг вазирлар даражасидаги конференциясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг Жаҳон божхона ташкилоти билан конструктив ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Ўзбекистон 1992 йилдан буён ушбу нуфузли халқаро тузилма аъзосидир.

Кейинги йилларда, аввало, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, малакали кадрларни, жумладан, ташкилотнинг Брюсселдаги бош қароргоҳи негизида тайёрлаш каби йўналишларда ўзаро алмашинувлар сезиларли фаоллашгани кузатилмоқда.

Учрашувда халқаро стандартларни жорий этиш асосида божхона органлари салоҳиятини ошириш, божхона масканларини замонавий комплекс ва ускуналар билан жиҳозлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтириш, хориждаги етакчи марказларда мутахассислар тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси“ни биргаликда ишлаб чиқиш ва тез фурсатда қабул қилишга келишиб олинди.

Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий янгиланишларнинг натижадорлигини, шунингдек, Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни юксак баҳолади.

Кунио Микурия мамлакатимиз божхона органларини ислоҳ қилишни давом эттиришда ва минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда ташкилот бундан буён ҳам кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан