Шавкат Мирзиёев жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга табрик йўллади!

Шавкат Мирзиёев жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга табрик йўллади!

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлатимиз раҳбари Санкт-Петербургдаги саммитдан Тошкентга қайтаётган самолётда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатини катта қизиқиш билан онлайн кузатиб борган.

Шавкат Мирзиёев шахматнинг рапид йўналиши бўйича янги ва энг ёш жаҳон чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторовга ўзининг энг самимий табрикларини йўллаган ҳамда унинг ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирган.

Аввалроқ ўзбекистонлик 17 ёшли шахматчи рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди. Польшанинг Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик гроссмейстер шахматчи сўнгги турда мезбон Ян-Кшиштоф Дудага қарши ўйин ўтказган ва дуранг натижа қайд этди. Сўнгги турдан кейин тўрт нафар шахматчи бир хил — 9,5 очко тўплаган. Мусобақа низомига кўра, ушбу шахматчилар тай-брэк баҳсларида дона сурган. Унда Абдусатторов россиялик Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб борган ва ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Нодирбек чемпионлик билан 60 минг долларга эга бўлган.