Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Техас штати Ювалде шаҳарчасида содир бўлган отишма оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Жозеф Байденга ҳамдардлик йўллади.
Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШнинг Техас штатидаги бошланғич мактабда содир бўлган отишмада 18 ўқувчи ва уч киши, жами 21 одам ҳалок бўлганди. 18 ёшли қотил полиция томонидан отиб ташланган.