Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: жорий йил 9 ойида саноат 5,3 фоизга ўсди
7.11.2022 16:53,  
14

Дунёдаги мураккаб вазият, транспорт-логистика ва ишлаб чиқариш занжирларидаги узилишлар, энергоресурслар билан боғлиқ муаммолар мамлакатимизга ҳам таъсир қилаётгани таъкидланди.

Жаҳон молия бозорларидаги ўзгаришлар таъсирида четдан жалб қилинадиган ресурслар нархи ошаётгани қайд этилди.

Шу боис, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар бу қийин шароитда имконият излаши, бор салоҳиятни ишлатиши, таклиф ва ташаббус кўрсатиши кераклиги, келгуси йилга ўзига аниқ режа ва масъулият олиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йил 9 ойида саноат 5,3 фоизга ўсди. Лекин 65 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш 1,6 триллион сўмга камайган.

Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш қисқарган тармоқлардаги корхоналарга айланма маблағи, солиғи, транспортига ёрдам бериб, тўла қувватга чиқариш бўйича топшириқ берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан