Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этган эди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра ҳар йили бу сана Хотира куни сифатида ёд этилмоқда.
Маросимда Қуръон тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, орзу-истаклари ёдга олинди.