Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев кластерлар фаолиятини йўлга қўйишдан асосий мақсад нималигини айтди
14.02.2020 19:34,  
569

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль куни мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш, пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2025 йилгача мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 100 миллиард доллар, йиллик экспортни 30 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бу кўрсаткичларга эришиш учун қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам жуда катта резерв ва имкониятлар бор.

Йиғилишда кластерлар таклифлари асосида экспортбоп экинларни жойлаштириб, зарур уруғлик, кўчат, минерал ўғит, ёқилғи масаласини ҳал қилиш ва уларнинг таъминотини тизимли йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Жойларда кластерлар фаолиятини самарали ташкил этишга вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари шахсан масъул этиб белгиланди.

Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарларининг ўринбосарларидан бири мева-сабзавотчилик кластерларини айланма маблағлар билан таъминлаш ва улар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришга масъул қилинди.

– Кластерлар фаолиятини йўлга қўйишдан асосий мақсад – экспорт ҳажмини ошириш. Бунинг учун эса янги бозорларни топиш керак. Бозор бўлмаса, экспорт ҳам бўлмайди, кластер тизими ҳам юрмайди. Шунинг учун чет эллардаги талабни мунтазам ўрганиб, имкониятлардан самарали фойдаланиш, экспортда изчилликни таъминлаш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан