Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди

Президент матбуот котиби Президентнинг коронавирусга қарши эмланганини маълум қилди.

«Президентимиз масъулиятли фуқаро сифатида албатта, вакцина олганлар. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди. "Zf-Uz Vac2001", "AstraZeneca" ва "Спутник V". Президентимиз шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар», деди у.