Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам ташлаётганлари билан табриклади
24.05.2022 23:55,  
9

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга — умрнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётгани билан табриклади. Бу йил республикада 390 минг нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар умумтаълим мактабларини битирмоқда.

«Мамлакатимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида «сўнгги қўнғироқ"лар янграб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган ушбу қувончли ва ғоят ҳаяжонли дамларда ҳаммангизга келгуси ҳаётда улкан ютуқ ва омадлар тилайман. Умид ва ишонч рамзи бўлган етуклик шаҳодатномалари барчангизга муборак бўлсин!» — деди давлат раҳбари.

«Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини Ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз — бизнинг ишончимиз ва таянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир», — дейилади табрикда.

«Кейинги пайтда халқимиз, айниқса, униб-ўсиб келаётган сиз каби ёшларимиз учун Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда», — деди президент.

У яратилган имкониятлар асосида битирувчиларнинг етук мутахассислар бўлиб, «келгусида юртимиздаги замонавий кластерлар, фермер хўжаликлари, ишлаб чиқариш корхоналари, катта-катта қурилишлар, фирма ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, маданий ва ижодий жамоаларда иш бошлайсиз ва Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини оширишга албатта муносиб ҳисса қўшасиз», — дея ишонч билдирди.

«Мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимизнинг ҳар бири эл-юртимизнинг меҳри ва эътиборида бўлади, — дея ишонч билдирди Шавкат Мирзиёев. — Бу борада жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, маҳалла жамоатчилиги ота-оналар ва устозларингиз билан биргаликда сизларга яқин кўмакчи ва маслаҳатчи бўлади».

«Ҳеч қачон унутманг, келажакда сизни янада улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган чўққиларга албатта эришасиз», — деди давлат раҳбари ўз табриги якунида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан