Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёлик ҳамкасблари билан Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилди
8.10.2020 11:16,  
483

7 октябр, чоршанба куни президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон ҳамда Қозоғистон президентлари билан алоҳида-алоҳида минтақадаги вазиятни муҳокама қилди.

Мирзиёев дастлаб Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан қўнғироқлашган. Президент матбуот хизматининг ёзишича, Суҳбат чоғида икки мамлакат ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди. Президент икки кун аввал ҳам Тожикистон раҳбари билан суҳбатлашган эди. Ўшанда ҳали Қирғизистондаги воқеалар бошланмаган, давлат раҳбари тожик ҳамкасбининг туғилган куни муносабати билан қўнғироқ қилган эди.

Шу куннинг ўзида Мирзиёев шимолий қўшни Қозоғистон раҳбари билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди. Президент матбуот хизмати иккала президентнинг “Минтақадаги воқеалар ривожи юзасидан ҳам фикр алмашилгани, Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Қирғизистондаги вазият ушбу мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез фурсатда барқарорлашишига умид билдиргани” ҳақида ёзган.

Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон қардош Қирғизистон билан иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашини алоҳида қайд этди.

7 октябр Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан яқин муносабатда бўлган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг туғилган куни эди. Шу муносабат билан Москва билан қўнғироқлашган давлат раҳбарлари минтақадаги вазият юзасидан Путин билан ҳам фикр алмашган. Владимир Владимирович Қозоғистон Президенти билан Тоғли Қорабоғдаги вазиятни ҳам муҳокама қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан