Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








​​Шавкат Мирзиёев масъулларга автомобиль учун навбатда турган фуқароларга аниқ сана кўрсатилган хабарнома йўллаш топшириғини берди
14.02.2022 22:29,  
91

Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни машинасозлик саноатида 2022 йилда амалга ошириладиган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказди.Йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани ва бунга бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратилгани ҳам кўрсатиб ўтилди.

Уч ой муддатда “Технолог” ва “Агрегат” заводлари асбоб-ускуналарини “Чирчиқ кластери”га кўчириб, қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг 1 декабр санасига қадар тўлиқ якунлашга кўрсатма берилди.

“Бу дегани “Чирчиқ кластери” 2023 йилдан тўлиқ ишлашни бошлаши керак”, деди давлатимиз раҳбари.

Соҳа раҳбарлари олдига жорий йилда қишлоқ хўжалиги машинасозлигида:

- қишлоқ хўжалиги техникаси таннархини 12 фоизга камайтириш;

- ишлаб чиқаришни 2 баробарга ошириш;

- экспортни 15 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида давлатимиз раҳбари яна автомобиль учун навбатлар мавзусига қайтиб, навбатда турган ҳар бир буюртмачига "UzAuto Motors" компанияси томонидан автомобиль етказиб бериладиган аниқ сана кўрсатилган хабарнома йўллаш бўйича топшириқ берди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан