Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Математикани яхши билган бола ақлли, кенг тафаккурли бўлади ва исталган соҳада ишлаб кетади
31.01.2020 16:33,  
5833

Бироз аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев олимлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда илм-фан соҳасидаги энг муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

МАВЗУГА ДОИР: Ҳар бир туманда математикага ихтисослашган мактаб ташкил қилиниб, ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади

Ёшларда математика фанига қизиқишни кучайтириш, иқтидорли болаларни селекция қилиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва кейинчалик олий таълим муассасаларига қамраб олиш ишларини тўғри ташкил қилиш кераклиги таъкидланди. Болалар учун мазкур фандан оддий ва тушунарли тилда ёзилган оммабоп дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш, математик онгни, керак бўлса, боғчадан бошлаб шакллантириш вазифаси қўйилди.

- Математика ҳамма аниқ фанларга асос. Бу фанни яхши билган бола ақлли, кенг тафаккурли бўлиб ўсади, исталган соҳада муваффақиятли ишлаб кетади, — деди Президент.

Математика фани бўйича ўқувчи, талаба ва ўқитувчилар ўртасида турли танловлар ўтказиб, ғолибларни муносиб рағбатлантириш, олимпиада тизимини такомиллаштирган ҳолда совриндорларга бериладиган мукофотларни кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўқитиш сифатини янги босқичга кўтариш, математика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий этиш зарурлиги айтилди. Бундай сертификат эгасига олий ўқув юртига ўқишга киришда математика фанидан максимал балл берилади.

Юқори малакали педагоглар ва илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизими самарасини ошириш, Математика институтида илмий даража берувчи кенгашга тўлиқ мустақиллик бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Мамлакатимизда математика фани бўйича нуфузли халқаро анжуманлар ўтказиш, давлат бюджети ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан ҳар йили 100 нафар олимни хориждаги илмий тадбирлар ва стажировкаларга юбориш юзасидан топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан