Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчиликда ҳам кластерларни ташкил этишни буюрди
10.12.2019 10:45,  
130

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 декабрь куни мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар ташкил этиш, мева-сабзавотлар етиштириш сифати ва экспорти ҳажмини ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Статистик маълумотларга кўра, юртимизда йилига 21 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилади. Лекин, уларнинг бор-йўғи 1,5 миллион тоннаси экспорт қилинади.

Чунки ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳсулот етиштирмаймиз. Боғ ва токзорларда ҳосилдорлик жуда паст. Масалан, хорижий давлатларда бир гектар интенсив боғдан 70-100 тонна, айрим мевалардан 130 тоннагача ҳосил олинса, юртимизда бир гектардан 10-30 тонна, анъанавий боғ-токзорларда эса 4-5 тонна маҳсулот олинади.

Маҳсулотни саралаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича 31 та агрологистика маркази ташкил этилган. Лекин айланма маблағлар етишмаслиги ва доимий маҳсулот йўқлиги оқибатида уларнинг аксарияти мавсумий ишлаб, мавжуд қувватлардан бор-йўғи 10-15 фоиз фойдаланмоқда, холос.

Президент мева-сабзавотчиликда ҳам кластер тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Соҳада кўп йиллик тажрибага эга, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаси бор тадбиркорларни бунга жалб қилиш яхши самара бериши қайд этилди.

Кластерлар томонидан ташкил қилинадиган интенсив боғ, токзор ҳамда иссиқхоналарни аҳоли ва тадбиркорларга имтиёзли шартлар асосида бериш, боғ-роғлар ҳосилга кириб, эгаси даромад кўргунча уларга кредит тўловлари бўйича енгиллик яратиш муҳимлиги қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳар бир туманда етиштириладиган маҳсулотлар ҳажми, тури, сифати ва экспортбоплигини чуқур таҳлил этган ҳолда, экинларни диверсификация қилиш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан