Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси яқинида жойлашган Ислом Каримов хиёбонига ҳам ташриф буюрди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирган.
Ислом Каримов хотирасига 2018 йилнинг 18 октябр куни Москва шаҳрида ҳайкал ўрнатилган эди.