Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязовнинг таъзия маросимларида қатнашиш учун Нукусга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязовнинг таъзия маросимларида қатнашиш учун Нукусга жўнаб кетди

Фото: president.uz

Кеча, 31 июль куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязов 72 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Ўзбекистон ССВ Муса Ерниязовнинг коронавирус ва бошқа йўлдош касалликлардан вафот этганини тасдиқлади.

Муса Ерниязов коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар июль ойи бошида пайдо бўлганди. Аммо ўшанда Қорақалпоғистон раҳбарияти бу хабарларни қатъий рад этганди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) 18 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов коронавирусга чалингани ҳақида хабар берганди. ССВ Ерниязовнинг аҳволини барқарор деб баҳолаганди. 30 июлдаги АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси Анвар Алимов Муса Ерниязовнинг аҳволи оғирлиги ва у сунъий нафас олиш аппаратига уланганини маълум қилганди.

Муса Ерниязов 2002 йилдан бери Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.