Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев навбатдаги йиғилишини ўтказди
16.10.2019 21:21,  
912

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь, чоршанба куни чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожида ушбу тармоқларнинг муҳим эканлиги инобатга олиниб, кейинги икки йилда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Чорванасл», Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш агентликлари ташкил этилди.

Йиғилишда чорвачилик тармоғида бажарилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама этилди. 2019 йилда «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида чорвачиликни ривожлантириш учун 1,603 триллион сўм, паррандачиликка 332 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилган. Натижада майда шохли чорва сони 550 минг бошга, парранда сони 6,13 миллионтага кўпайган.

Йиғилишда аҳолини арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш борасида қилинган ишлар етарли эмас, деб баҳоланди. Чорвачилик тармоғининг долзарб муаммоси ҳисобланган узлуксиз озиқа-ем таъминотини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди. Бугунги кунда чорвачиликда озиқага бўлган эҳтиёж фақатгина 30—35 фоизга қондирилади. Хусусан, паррандачиликда озиқанинг 85 фоизи импорт ҳисобига таъминланади.

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида бир миллион гектар пичанзор ва яйлов ерларида 182 минг бош чорва моллари боқишга мўлжалланган 486 та лойиҳа ишлаб чиқилди.

Мутасаддиларга 2019—2021 йилларда 300—500 бош чорва боқишга мўлжалланган 270 та бўрдоқичилик комплекси ва 260 та сутчилик корхонасини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш топширилди.

Чорвачилик соҳасида маҳсулдорликка эришиш учун аввало наслчилик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Йиғилишда Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига хорижий тажриба асосида наслчиликни ривожлантириш ва маҳсулот нархини пасайтириш учун харажатнинг бир қисмини субсидиялаш механизмини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан