Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан ҳам Сардобадаги фожиа масаласида гаплашди

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан ҳам Сардобадаги фожиа масаласида гаплашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида чегараолди ҳудудларда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Аҳолига зарур ёрдамни кўрсатиш, инфратузилма ва коммуникацияларни қайта тиклаш борасида биргаликда амалга оширилаётган биринчи навбатдаги тадбирлар қўллаб-қувватланди.
Мамлакатларимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарали кечаётгани мамнуният билан қайд этди. Ушбу хавфли касалликнинг олдини олиш ва даволашда ваколатли идораларнинг яқиндан мувофиқлашуви ва ҳамкорлигини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Мирзиёев Тоқаев билан Сардобадаги фожиа оқибатларини бартараф этиш масаласида гаплашди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини, аввало савдо-иқтисодий соҳада кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталди.