Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Олдимизга мисли кўрилмаган мақсадни қўйдик
21.01.2020 14:55,  
354

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Қўшма мажлисда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Давлат раҳбари мамлакат олдидаги ички муаммолар ҳақида гапирди.

“Биз энди қадамларни ташлаяпмиз. Халқимизга катта раҳмат айтишимиз керак, халқимиз бизга ишонч билдиряпти. Мен бағрикенг ва танти халқимиз ўз миннатдорлигимни билдираман.

Бу ерда вазирлар, компания раҳбарлари ўтирибди. Мен сизларга ростини айтаман: ёқилғи-энергетикасида катта муаммо бор. Бу соҳада ҳисоб-китоб, коррупция жуда кўп. Мутасаддилар бунга эътибор қилиши керак. Ёқилғи-энергетика соҳасида ҳисобни жойига қўймасак, саноат умуман ривожланмайди.

Бундан ташқари, геология соҳасида йўқотишлар бор. Бир пайтлар геологияда катта илмий салоҳият мавжуд эди. Мен қўпол айтмоқчи эмасман, лекин бу соҳада кадр ҳам қолмади. Илмий гуруҳ, академиклар борми, деса, жавоб йўқ.

Темир ва ҳаво йўлларимиз ҳам дунё ҳамжамияти стандартларига мутлақо мос келмайди. Транспорт соҳасида ҳали биринчи қадамни ҳам қўя олмадик. Йўл қурилиши бўйича, ичимлик сув масаласида аҳолининг норозилиги кўндаланг турибди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

“Ёқилғи-энергетика соҳаси бўлмаса, саноатимиз ривожланмайди. Биз энг камида 4,5 миллиард кв/с энергияни импорт қиляпмиз. Олдимизга мисли кўрилмаган мақсадни қўйдик: биз келгусида 73 миллиард кв/с энергия ишлаб чиқарамиз”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан