Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев​ математика, кимё-биология ва геологияни ривожлантириш борасида очиқ мулоқот ўтказмоқда
31.01.2020 14:43,  
362

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашди.

2019 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Уни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий платформасини яратиш мақсадида Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши ташкил этилди.

Фанлар академияси ва унинг институтларига “янгидан ҳаёт бахш этиш” натижасида тизимдаги илмий муассасалар сони 20 тадан 35 тага етди. Академияга сайловлар қайта тикланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди, бир қатор инновация марказлари, илмий кластер ва технопарклар фаолияти йўлга қўйилди.

Ўтган уч йилда илм-фан соҳасини молиялаштириш 4 карра кўпайди. Илмий ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида уларнинг иш ҳақлари 3 баробар оширилди. Фан доктори ва номзодлари учун алоҳида устама ҳақ белгиланди.

Фото: president.uz

Жорий йилдан Фанлар академияси тизимидаги ташкилотлар тўғридан-тўғри давлат бюджетидан молиялаштиришга ўтказилди.

Бугунги учрашувда давлатимиз раҳбари илм-фан вакилларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам изчил давом эттирилишини таъкидлади.

Энди олимларимиз ҳам масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, тадқиқотларнинг амалий натижалари билан тегишли соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшишлари лозим. Нуфузли академиклардан ҳам, илм-фан соҳасига илк қадам қўяётган ёш олимлардан ҳам катта шижоат ва амалий натижадорлик қилиш талаб этилади, – деди Президент.

Учрашувда математика, кимё-биология ва геология илмини ривожлантириш, келгуси йиллардаги тараққиёт йўналишларини белгилаш тўғрисида очиқ мулоқот бўлмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан