Йиғилиш видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган. Ўзбекистон президентининг ушбу тадбирдаги иштироки ҳақида унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
"ЕОИИ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, шу жумладан иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди",-дея маълум қилади у.
Таъкидланишича, Ўзбекистон етакчиси биргаликда ечим топишни тақозо этаётган энг долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтган.