Шавкат Мирзиёев​ онлайн имтихонларни сифатли ташкил этиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев​ онлайн имтихонларни сифатли ташкил этиш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Маълум қилинишича, пандемия сабабли тизимга масофавий технологиялар жорий қилиниб, 10 мингдан зиёд таълим муассасасидаги 7 миллион ўқувчи ва 500 минг талабага онлайн дарс бериш йўлга қўйилди. Бу янги механизм карантин шароитида фанлар ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаб бермоқда.

Энди жорий ўқув йилини сифатли якунлаш вазифаси турибди. Хорижий давлатлар тажрибаси ва бугунги вазиятдан келиб чиқиб, олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилмоқда.

Йиғилишда мазкур жараёнларни сифатли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.