Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди
1.04.2022 23:03,  
46

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди.

Парламент раҳбари Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда умумий тарихий илдизлар, ягона дин, муштарак тил, маданият, анъана ва қадриятлар  мамлакатларимиз стратегик шериклигининг асоси бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди. Ушбу мустаҳкам пойдеворга таянган ҳолда кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда сезиларли натижаларга эришилди.

Ҳамкорликнинг барча соҳаларида – иқтисодиёт, сиёсат, парламентлараро алоқалар, маданият ва ижтимоий соҳада муваффақиятларга эришилмоқда. Барча даражаларда фаол мулоқотлар, расмий делегациялар, бизнес ва жамоатчилик вакилларининг ўзаро ташрифлари давом эттирилмоқда.

Кейинги йилларда, пандемияга қарамай, товар айирбошлаш 4 карра ошди. Жорий йил бошидан савдо 25 фоизга ошди. Икки юздан ортиқ қўшма корхона ташкил этилган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари ўртасида яқин ва кўп қиррали шериклик йўлга қўйилгани ҳам ушбу ижобий натижаларга хизмат қилди. Буни янада ривожлантириш учун икки мамлакат қонун чиқарувчи органларининг тизимли ва мустаҳкам алоқаларини мустаҳкамлаш зарур.

Айни пайтда парламентлар Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг бевосита вакиллари сифатида “халқ дипломатиясини” илгари суриш, шу жумладан ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутишлари керак.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан