Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасига ташриф буюрди (фото)
21.08.2020 16:43,  
338

Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги “Prof- Milk” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда чорвачилик билан бирга гўшт ва сутни қайта ишлаш тармоғи комплекс ривожлантирмоқда. Хусусан, бугунги кунда сутни қайта ишловчи 600 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда тайёрланаётган сара маҳсулотлар элимиз дастурхонидан жой олди, хорижга ҳам экспорт қилиняпти.

“Prof-Milk” қўшма корхонаси шу ойда ишга туширилди. Лойиҳа қиймати 3 миллион доллар бўлган ушбу мажмуа Швейцариянинг “Tanotrade” компанияси ва «Toshelektroapparat» хусусий корхонаси ҳамкорлигида замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Бу ерда 50 киши иш билан банд.

Бу ерда 1,5 минг тонна маҳсулот, пишлоқнинг 10 га яқин тури ишлаб чиқарилади. Жорий йилда эса эритилган пишлоқ бу қаторни тўлдириши режалаштирилган.

Президентимиз ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Корхонани барқарор хомашё билан таъминлаш, маҳсулотлар турини кўпайтириб, янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда «BARTEC TRADE» компанияси томонидан импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаси тўғрисида маълумот берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан