Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистонда рўмол ўрашга ҳеч ким ҳеч қачон қарши бўлмайди» (видео)
30.09.2019 23:00,  
1168

Шавкат Мирзиёев ижтимоий тармоқда рўмол масаласидаги муҳокамалар юзасидан муносабат билдирди, деб ёзади «Kun.uz».

Кўксаройда 30-сентябр куни ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндорларига давлат мукофотларни топшириш маросими вақтида президент Ўзбекистонда рўмолга ҳеч ким ҳеч қачон тақиқ қўймаслигини маълум қилди.

«Ижтимоий тармоқларда турли масалалар кўтариляпти.

Қандай ярашади ўзбекона рўмоллар. Қандай ярашади ярашади ўзбекона кийинишларимиз. Шу туришингиз муқаддас ўзбек онаси тимсоли. Меҳрли онамиз, сингилларимиз мана шундай юришига ҳеч ким ҳеч қачон қарши бўлмайди Ўзбекистонда.

Мана ҳаммамизнинг бувиларимиз ўтган, ҳаёт оналаримиз бор, уларнинг кийинишига қараб ҳаммамиз ҳавас қиламиз, мен ҳам сиз билан мана шундай ўғил тарбиялаганингиз учун, сиз билан самимий кўришганимдан бахтиёрман. Сиз бахтиёр онасиз, мен бахтиёр президентман сиз орқали», – деган Шавкат Мирзиёев маросим вақтида боксчи Миразиз Мирзахалиловнинг онасини кузатар экан.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг мажлис вақтида рўмол ва соқол масаласидаги гаплари аудиоси кенг муҳокама қилинаётганди.

Фарғона вилояти ҳокими селектор давомида турк инсвесторининг соқолини олишни буюрган, вилоятдаги иш жойларида намоз ўқишга шароит яратиладиган ҳолатлар аниқланса, ўша корхона раҳбарига жиноят иши очилишини айтгани, шунингдек, олдида ким бўлишидан қатъи назар рўмол ўраб олган аёлга кўзи тушса, унинг рўмолини ўша туман ҳокими оғзига тиқиб қўйиш билан таҳдид қилган.

Бугун, 30-сентябр куни Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилишида сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг масаласи кўриб чиқилди. Йиғилишда Шуҳрат Ғаниев айбини тан олди, унга қаттиқ огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан