Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти матбуот котибининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Белужистон вилоятида кеча тонгда рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат президенти Ориф Алвий ва бош вазири Имрон Хонга ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, 7 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 03:01 да магнитудаси 5,9 бўлган зилзила содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида, 20 киши табиий офат қурбонига айланди, улардан олти нафари вояга етмаган болалар бўлган. Шунингдек, 300 киши жароҳат олган.