Шавкат Мирзиёев Қўқонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қўқонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўқонда бу йил биринчи маротаба ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф давомида, шунингдек, Қўқон ва Марғилон шаҳарларида саноатни комплекс ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиш, ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечириш, тадбиркорлар, зиёлилар билан учрашиш ҳам режалаштирилган.

Маълумот учун, 10−15 сентябрь кунлари Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Президентнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига асосан, Қўқонда 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ташкил этилади.