Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди
3.03.2022 15:04,  
37

Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат етакчи корхоналарининг, энг аввало, савдо, энергетика, машинасозлик, кимё, қурилиш, тармоқлари, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу муносабат билан олий даражадаги келишувларга мувофиқ қўшма иқтисодий лойиҳалар ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суриш борасида ҳукуматлар даражасида мунтазам ва самарали мулоқотлар олиб борилаётгани ижобий баҳоланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан