Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан коронавирус инфекцияси бўйича суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан коронавирус инфекцияси бўйича суҳбатлашди

Фото: mfa.kz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбатда жорий эпидемиологик вазият ҳамда икки мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинган.

Шунингдек, коронавирус пандемиясига қарши самарали курашиш ва эҳтимолий оқибатларни камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро мувофиқлашган ҳаракатларни амалга ошириш қайд этилди.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий табриклади.