Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президентига ҳамдардлик билдирди
27.12.2019 17:25,  
274

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмаота шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга таъзия мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Бугун, 27 декабр куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан пойтахт Нур-Султонга қараб йўлга чиққан самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, бортида 100 га яқин йўловчиси бўлган самолёт аэропорт ташқарисига қулаб тушган. 15 киши ҳалок бўлган, яна 35 киши тан жароҳати олган, улардан 6 нафари ёш бола, 22 киши оғир аҳволда.

Шунингдек, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳалокат қурбонларининг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, барча айбдорлар қонунга мувофиқ қатъий жазоланишини маълум қилди ва 28 декабрь Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан