Шавкат Мирзиёев Саудия қироли ва валиаҳдига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Саудия қироли ва валиаҳдига табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳлигига табрик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Унда Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд, Бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни миллий байрам – Саудия Арабистони подшоҳлиги эълон қилинган кун билан табриклади.