Шавкат Мирзиёев Сирдарёда 2 триллион сўмдан зиёд маблағ нима учун сарфланишини айтди

Шавкат Мирзиёев Сирдарёда 2 триллион сўмдан зиёд маблағ нима учун сарфланишини айтди

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятидаги транспорт тизими ҳақида гапирди.

Келгуси беш йилда 2,6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар, 141 та кўприкни қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилади. Бунга, 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Жамоат транспорти етиб бормаган 22 та аҳоли пунктига автобус қатновлари йўлга қўйилади. Вилоятни, Тожикистон орқали Фарғона водийси билан боғловчи 4 та транзит автобус йўналишлари жорий қилинади.