Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади.
Қирғизистон Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси катта мамнуният билан қайд этилди.
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.