Шавкат Мирзиёев сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш бўйича ишлар ортга қайтмаслигини айтди

Шавкат Мирзиёев сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш бўйича ишлар ортга қайтмаслигини айтди

Фото: president.uz

Ўзбекистон ўз зиммасига олган барча халқаро мажбуриятлар ва келишувларни тўлиқ бажариб келмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 31 август куни Кўксарой қароргоҳида ўтган маросимдаги нутқида маълум қилди.

«Тараққиёт кушандаси бўлмиш иллат – коррупцияга қарши мамлакатимизда кенг кўламда кураш олиб борилмоқда. Шу борада янги тузилма – Коррупцияга қарши курашиш агентлигини ташкил этганимиз бу масаланинг долзарблиги ва доимий эътиборимизда бўлишидан далолат беради», — дейди давлат раҳбари.

«Жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишларимиз ортга қайтмас тус олганини яна бир бор таъкидламоқчиман» - деди президент.

«Барчангиз хабардорсиз, ҳозирги мураккаб шароитга қарамасдан, биз зиммамизга олган барча халқаро мажбуриятлар ва келишувларни тўлиқ бажариб келмоқдамиз. Хорижий шерикларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқдамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.