Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти “Сума Чакрабартини Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги улкан хизматлари, шунингдек, республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурларининг самарадорлигини таъминлашга, саноат ва инфратузилма тармоқларини модернизация қилиш бўйича устувор инвестициявий лойиҳаларга қўшаётган шахсий ҳиссаси ва кўмаги, мамлакатда қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш жараёнларини фаол қўллаб-қувватлагани учун Сума Чакрабарти Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин” - дейилади фармонда.