Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида “Янги ҳаёт” кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди
29.05.2020 22:08,  
301

Шавкат Мирзиёев 2016 йили сентябрда беш йил давомида Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй қурилишини айтганида кўпчилик ҳайрон бўлган эди. Президент 2018 йил декабрда бу борадаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирганди.

Бугун бу ерда катта, замонавий мавзе пайдо бўлди. Охирги 3 йилда туманда 19 минг 522 хонадонли 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари барпо этилди. Шу даврда бу ерга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келиб, жами аҳоли 276 минг нафардан ошган.

Президент Шавкат Мирзиёев шунча одамнинг фаровонлигини таъминлаш, бошқарувни самарали ташкил этиш мақсадида ушбу ҳудудда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида “Янги ҳаёт” кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди.

Пойтахт аҳолисига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини воситачиларсиз, арзон нархда етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Биринчи босқичда деҳқон бозорларида 256 та махсус раста ташкил этилди. Иккинчи босқичга мувофиқ, шаҳар бўйлаб 514 маҳаллада 2316 та кўчма савдо ярмаркаси ҳамда 634 турғун савдо дўкони ташкил этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан