Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: “Тошкент вилояти нимага уйғонмаяпти?”
3.06.2019 13:30,  
24

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокида йиғилиш бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев вилоят иқтисодиёти, туманлардаги аҳволни танқид қилди. 

“Ўзим юриб, республикадан раҳбарлар юбориб, энг долзарб масаларни ҳал қиляпмиз. Ҳамма жойда ўзгариш бўляпти. Тошкент вилояти нимага уйғонмаяпти? Вақт шиддат билан ўтяпти. Ҳар бир кун, ҳар бир дақиқа ғанимат. Президент сиёсат юритади, имкон яратади. Мутасаддилар қаттиқ талаб қилиб, қуйи тизимдаги раҳбарлар жон куйдириб ишлаб, натижани таъминлаши керак. Одамлар қуруқ гапга чидамайди. Тошкент вилоятида қуруқ гап. Қани рақобат, қани илм, қани натижа, қани ташаббус”, - дея савол қўйган Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, катта иқтисодий салоҳиятга эга бўла туриб, вилоятда мавжуд резерв ва имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани, саноат ҳалигача бир нечта йирик корхоналарга боғлиқ бўлиб қолаётгани кўрсатиб ўтилган. Бўка, Пискент, Паркент, Оҳангарон, Бекобод, Қуйичирчиқ, Оққўрғон ва Чиноз туманларида саноат ривожи пастлигича қолмоқда. Қуйичирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Пискент ва Бўка туманларида аҳоли жон бошига хизмат кўрсатиш ҳажми республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 2-3 баробар кам.

Шунингдек, йиғилишда тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги, иш ўринлари, ижтимоий шароитларга доир долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан