Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар кенгашининг онлайн саммитида қатнашади
10.04.2020 12:05,  
104

Бугун, 10 апрел куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус тарқалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга бағишлаб видео анжуман тарзида ўтказиладиган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

Тадбир ташкилотда раислик қилаётган Озарбайжон ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Унда Туркий кенгашга аъзо бешта давлат – Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Туркия Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари, шунингдек, Туркманистон Президенти ва Венгрия Бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.

Видео анжуманга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг ҳам уланиши кутилмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, томонлар коронавирус пандемияси тарқалишига йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашадилар.

Туркий кенгашнинг навбатдан ташқари саммити якунида Қўшма декларация қабул қилиниши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан