Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.

Бугун Туркиянинг Измир провинциясида 6.6 балли кучли зилзила рўй берди. Ҳозирча олти киши ҳалок бўлгани ва 200 дан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Измир шаҳрида 20 дан ортиқ уй, хусусан, кўп қаватли уйлар қулаб тушган.