Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Туркияда Аниткабир мажмуасини зиёрат қилди (фото) 
19.02.2020 18:09,  
295

Президент Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.

Фото: president.uz

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Мирзиёева Анқарада кутиб олинди (фото)

Мустафо Камол турк халқининг атоқли фарзанди, буюк давлат арбобидир. У Биринчи жаҳон урушидан кейин парчаланиб, оккупацияда қолган мамлакатни озод этган. 1923 йилда мустақиллик эълон қилиб, ҳозирги Туркия Республикасига асос солган ҳамда унинг биринчи Президенти бўлган.

Фото: president.uz

1934 йилда парламент қонуни билан унга Отатурк номи берилган. У дафн этилган Аниткабир мажмуаси халқ учун жуда қадрли масканга айланган.

Фото: president.uz

Давлат раҳбари музей билан ҳам танишди, мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан