Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев видеоконференцалоқа орқали Зангиотадаги “Tashkent Pharma Park” қурилишини очиб берди
17.04.2020 20:25,  
326

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг видеоконференцалоқа орқали иштирокида 17 апрель куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери қурилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Телемулоқот чоғида давлатимиз раҳбари бу ерда инновацион ва юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган дори-дармонлар, тиббий маҳсулот ва техник воситалар ишлаб чиқариш, аҳолининг бу борадаги талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, замонавий кадрлар тайёрлаш, шунингдек, мамлакатимизда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш, самарали инфратузилма яратишга қаратилган лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш бўйича бошланган ишлар ва режалар билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил январь ойида қабул қилинган қарори билан кластерни ташкил этиш бўйича концепция ва амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланган эди.

Ушбу мақсадда Зангиота туманида жами 79 гектарлик ер майдони ажратилди. Жами 14 та инвестицион лойиҳа амалга ошириш орқали минтақада ягона замонавий фармацевтика кластери ҳамда 1700 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Кластер технопарк ва саноат зонасидан иборат бўлади.

Технопарк ҳудудида академик, илмий ҳамда дори-дармонлар ишлаб чиқарарадиган секторлар жойлашади. Хусусан, бу ерда Фармацевтика техник университетини ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу ўқув даргоҳида дори воситалари, тиббиёт маҳсулотлари ва техникалар, косметология ва бошқа ашёлар ишлаб чиқариш соҳасида халқаро таълим стандартлари даражасидаги юқори малакали кадрлар тайёрланади.

Саноат зонасида етакчи фармацевтика компанияларининг инновацион дори воситалари ишлаб чиқариш майдонлари барпо этилади.

Келгусида бу ерда чет эл клиникалари, тиббиёт марказларини очиш, кластернинг инфратузилмаларини янада ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Корея Республикаси Эксимбанкининг Иқтисодий тараққиёт ҳамкорлик фонди билан узоқ муддатли кредит ёрдамида кластернинг илмий ва таълим тузилмаларини молиялаштириш ҳақида келишувга эришилди.

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери Ҳомийлик кенгаши ҳамда ривожлантириш дирекцияси тузилди. Унинг фаолиятини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги амалга оширади.

Ташкил этилаётган кластер соҳада ўзига хос биринчи “илмий шаҳарча” бўлиб, у бутун тармоқ учун мустаҳкам пойдевор яратади. Унда халқаро тажрибани кенг қўллаш, хориждан инвестициялар ва илғор илмий ишланмаларни жалб қилиш, инновацион ечимлар ва юксак технологияларни жорий этиш йўли билан юртимизда фармацевтика ривожини мутлақо янги босқичга олиб чиқади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан