Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партиясининг ташқи ишлар бўйича раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партиясининг ташқи ишлар бўйича раҳбарини қабул қилди

Фото: president.uz

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар бўйича комиссия девонхонаси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, юқори мартабали меҳмон Президентимизга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Фото: president.uz

Шунингдек, Ян Цзечи янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши курашда кўрсатилаётган кўмак учун Хитой раҳбариятининг миннатдорлигини яна бир бор изҳор этди ва бу борада яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади.

МАВЗУГА ДОИР: Абдулазиз Комилов Хитой Коммунистик партиясининг ташқи ишлар бўйича раҳбарини қабул қилди

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Хитой шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.